Талаба ёшлар орасидан креатив тадбиркорлар сараланмоқда
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Охус университетида “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси доирасида “Депутат ва ёшлар” очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва фаол ёшлар иштирок этиб, тадбиркорлик, стартап ғоялар, бандлик ва таълим масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини эркин билдирди. Депутатлар мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб, саволларга аниқ жавоб қайтардилар. Мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтди.
Тадбир доирасида “Book & Coffee Talks” сессияси ва миллий либослар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Энг муҳими, учрашув ёшларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилди — 10 нафар ёш партия сафига қўшилиш истагини билдирди.