Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 17-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхoнлиги оширилди

09.12.2025
281

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан O'zLiDeP томонидан таълим муассасаларида маънавий-маърифий учрашувлар ташкил этилди. Жумладан, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан тадбирлар аввало Тошкент давлат иқтисодиёти университетида, кейин эса Ренессанс таълим университетида бўлиб ўтди.

Учрашувларда ёшлар, профессор-ўқитувчилар ва партия фаоллари иштирок этди. Тадбирларда Конституциянинг янгиланган таҳририда инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликлар устуворлиги, “Инсон—жамият—давлат” тамойили асосида тенг имкониятлар яратилаётгани қайд этилди.

Ёшларга ижтимоий кафолатлар, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва ёшларнинг мамлакат тараққиётидаги роли ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, савол-жавоблар, сахна кўринишлари ва ижодий чиқишлар ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар ёшларнинг ҳуқуқий онгини оширишга, Ватанга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга хизмат қилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?