Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Талабалар депутатлар билан учрашувда ўзлари ишлаб чиққан инновацион маҳсулотларни намойиш этишди

17.04.2026
369

Бухоро давлат техника университетида вилоят ҳокимлиги, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамда олий таълим муассасаси ҳамкорлигида “Депутат ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

Унда сўзга чиққанлар воҳада туризм салоҳиятининг изчил ривожланаётгани, инфратузилманинг замонавий талабларга мос равишда такомиллашиб бораётгани ҳамда сайёҳлар оқими йил сайин ортиб бораётганини таъкидладилар.

Учрашув давомида ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг таълим олиши, бандлиги ва интеллектуал салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, китобхонлик маданиятини юксалтириш, дуал таълим орқали талабаларни амалиётга яқинлаштириш ва иш билан таъминлаш борасида муҳим фикрлар илгари сурилди.

Шунингдек, “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ёшларни IT ва сунъий интеллект соҳасига жалб этиш, стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорликка кенг йўл очишга қаратилган ташаббуслар тақдим этилди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда университет томонидан ишлаб чиқилган инновацион маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?