Талабалар ЎзЛиДеПни танлайди
Чилонзор туманидаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти мажлислар залида сайловчилар билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Равшан Фазилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар Дурбек Ахмедов, Гулнора Расулова ва маҳаллий кенгаш депутатлигига кўрсатилган номзодлар, партия фаоллари ҳамда сайловчилар иштирок этишди.
Сўзга чиқган номзодлар томонидан партия сайловолди дастурининг 5 мақсад ва 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Жумладан, ялпи ички маҳсулот ҳажми 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса 4 минг долларга етказишни, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини иш билан таъминлаб келаётган тадбиркорларларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёзлар беришни, оғир вазиятга тушиб қолган фуқаролар учун кредит таътиллари бериш тизимини жорий этиш, солиқ маъмурчилиги тизимини соддалаштириш, барча тадбиркорлар учун солиқни тўлаш борасида адолатли ва тенг шароитлар яратиш, солиқ ставкаларининг ўзгармаслигини таъминловчи сиёсат юритиш, бюджетдан тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини камида 2 карра ошириш, кафолатланган бепул тиббий ёрдам, “Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш каби мақсадлар тўғрисида таъкидлаб ўтишди.
Депутатликка номзодлар йиғилганларни партиянинг сайловолди дастури билан таништирар экан, партиянинг “Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун” деб номланган эзгу шиорини сайловчилар қарсаклар билан қарши олдилар. Тарғибот тадбирида депутатликка номзодлар сайловчиларни бўлажак сайловда O'zLiDeP ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлашга чақириб қолишди.