Таълим олиш ҳар бир фуқаронинг узвий ҳуқуқи
Ўзбекситон Республикаси конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносаабти билан O'zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий ташкилоти томонидан Ўзбекистон Миллий Университети Жиззах филиалида “Таълим олиш ҳар бир фуқаронинг узвий ҳуқуқи” деб номланган давра суҳбати ташкил этилди.
Конституциямиз фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқини энг муҳим фундаментал ҳуқуқлардан бири сифатида кафолатлайди. Бу ҳуқуқнинг конституциявий мақомга эга бўлиши мамлакатимизда таълим соҳасига бўлган юксак эътиборнинг яққол ифодасидир.
Бош қомусимизнинг 50-моддасида "Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга" деган қоида мустаҳкамланган. Бу норма универсал характерга эга бўлиб, у ёш, жинс, миллат, ижтимоий келиб чиқиш ва бошқа ҳолатлардан қатъи назар, барча фуқароларга тааллуқлидир. Бу ҳуқуқнинг амалга оширилишини таъминлаш учун давлатимиз томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Таълим соҳасидаги конституциявий нормалар амалда изчил татбиқ этилмоқда. Бунинг натижасида мамлакатимизда замонавий, халқаро стандартларга мос келадиган таълим тизими шаклланмоқда. Бу эса ўз навбатида жамиятимиз тараққиёти, фуқароларимиз фаровонлиги ва келажак авлодлар камолоти учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Бу ютуқлар Ўзбекистон таълим тизимининг келгусидаги ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Конституциямизда белгиланган таълим соҳасидаги нормалар эса бу соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси сифатида муҳим аҳамият касб этади.