Депутатлик назорати кучайтирилади
Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарининг ҳисоботи эшитилиб, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, туманда 65 нафар ўқитувчи касбий сертификатга, 41 нафар мактаб директори менежерлик сертификатига, 29 нафар педагог эса халқаро малака сертификатига эга бўлган.
Йиғилиш якунида депутатлар томонидан тегишли қарор қабул қилиниб, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси устидан депутатлик назоратини кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.