Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 07-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ташаббусли бюджетда ғолиб бўлмаган, аммо аҳамиятли лойиҳалар аҳоли муаммоларини ечишга хизмат қилади

25.03.2026
244

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Бердиева Урганч шаҳри ва Хонқа тумани ҳудудларида ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида ғолиб бўлмаган, аммо аҳоли учун долзарб ҳисобланган лойиҳаларни ўрганди.

Депутат дастлаб аҳоли билан очиқ мулоқот олиб бориб, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади. Хусусан, Урганч шаҳридаги “Кўҳна қалъа”, “Юқори боғ”, “Янги Ўзбекистон”, “Бўстон” ҳамда Хонқа туманидаги “Мустақиллик” маҳаллаларидаги ички йўллар ҳолати, пиёдалар йўлаклари ва ёритиш тизими долзарб эътиборга муҳтожлиги аниқланди. Бу муаммолар айниқса имконияти чекланган болаларнинг ҳаракатланиши ва аҳолининг кундалик турмушига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шунингдек, 1-сонли техникум устахоналари моддий-техник жиҳозланиши ва замонавий шароитлар билан таъминлаш лойиҳаси ҳам ташаббусли бюджетда ғолиб бўлмаган бўлса-да, депутатнинг диққат марказида бўлиб, бу соҳада ҳам тезкор чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.

Учрашувлар якунида аҳоли томонидан билдирилган муаммолар ечимсиз қолмаслиги, уларни ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши таъкидланди. Бу саъй-ҳаракатлар ташаббусли бюджет жараёнларини янада самарали қилиш ва маҳаллалар турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?