Asosiy kontentga o‘tish
Жума 03-июл 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Тахиатошлик маҳалланинг ишбилармон аёллари сараланди

05.06.2026
305

O‘zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши ташаббуси билан маҳаллаларда хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маҳалланинг ишбилармон аёли” танлови ташкил этилди. Унда иштирокчилар ўз бизнес лойиҳалари, маҳсулотлари ва меҳнат фаолияти натижаларини намойиш этдилар.

Танлов давомида тикувчилик, гиламчилик, кондитерлик, нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркор аёллар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги ишларини тақдим этдилар.

Тадбир доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилиб, иш излаётган хотин-қизлар учун янги имкониятлар яратилди. Ярмарка натижасида 3 нафар аёл доимий иш билан таъминланди. Бу каби ташаббуслар хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?