Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Текис йўл – хавфсиз ҳаракат”: йўл қурилишида замонавий ислоҳотлар муҳокама қилинди

30.10.2025
708

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Равон йўл ва хавфсиз ҳаракатланиш”, “Йўллар ва йўловчилар (йўлдан фойдаланувчилар, ҳайдовчилар) масалалари” лойиҳалари доирасида “Йўл қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар, муаммолар ва таклифлар” мавзусида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир 2025 йил 27 октябрь куни “YO’LQURILISH” акционерлик жамиятининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул вакиллари, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аъзолари, “YO’LQURILISH” АЖ мутахассислари ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги ВМ-901-сонли ҳамда 2022 йил 12 июлдаги ПҚ-316-сонли қарорларидан келиб чиқиб, йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида “YO’LQURILISH” АЖ вакиллари йўл хўжалигини рақамлаштириш, сифат назоратини кучайтириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва соҳада замонавий технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларида коррупцион омилларни бартараф этиш ва ҳуқуқий механизмларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — текис ва равон йўллар яратиш, хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишини кучайтириш ҳамда бу йўналишдаги қонунчиликни такомиллаштиришдир.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар ёзма ва оғзаки шаклда йиғилиб, махсус ишчи гуруҳига тақдим этилди. Ушбу таклифлар асосида қонунчиликка тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгиланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?