Теледебат сиёсий партиялар дастуридаги ўхшашлик ва фарқли жиҳатларни аниқ кўрсатмоқда
Бу йилги парламент сайловида сиёсий партиялар ўртасидаги ғоявий курашлар анча қизғин ва жонли, жиддий рақобат шароитида ўтмоқда. Ҳар ҳафта жонли тарзда ўтаётган теледебатлар фикримиз тасдиғи бўла олади. Жорий йилнинг 18 октябрда бўлиб ўтган навбатдаги дебат ҳам баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой бўлди.
ЎзЛиДеП бундай дебатлар кўппроқ ўтказилиши тарафдори. Зеро, теледебатлар Янги Ўзбекистонда шаффофлик ва демократия тамойилларининг асосий ўринга чиқаётганидан далолатдир. Шунингдек, ушбу партиялараро теледебат Ўзбекистоннинг бутун дунёга очиқлигини яна бир бор намойиш қилмоқда. Қолаверса, дебат бир томондан, ҳар бир партиянинг жамиятдаги ўрни ва унинг электорати олдидаги масъулиятини, иккинчи томондан, уларнинг дастурларидаги ўхшашлик ва фарқли жиҳатларни аниқ кўрсатмоқда.