Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Жиззах шаҳрининг 10 та маҳалласи ишбилармонликда беллашдилар

15.06.2024
2041

Жиззах шаҳридаги маҳалларда истиқомат қилувчи аёллар учун ишбилармонлик, уддабуронлик, меҳнатсеварлик - асли момомерос. Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан берилаётган улкан эътибор сабаб, Жиззахда ҳам якка тартибдаги, оилавий ва бошқа турдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи аёллар сони борган сари ошиб бормоқда.

“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг маҳаллалардаги саралаш босқичи улар учун ўзларини намоён қилишлари, ўзаро тажриба алмашишилари, депутатлар ва ҳамкор ташкилот вакиллари билан яқиндан мулоқот қилишларига имкон яратиб бермоқда.

Бугунги кунда Жиззахда 32 та маҳалла мавжуд. Кўрик-танловда қатаншиш иштиёқидаги талабгорлар кўплигини ҳисобга олиб, маҳалла саралаш босқичлари ҳудудларга бўлинган ҳолда ташкил этилмоқда. Шундай саралаш босқичларидан бири, “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини гузарида ташкил қилиниб, унда ён атрофдаги 10 та маҳалладаги ишбилармон хотин-қизлар иштирок этдилар.

Ҳайъат аъзоларининг эътирофига кўра, Олмазор МФЙдан келган “Хадижа барака маҳсулотлари” оилавий корхона раҳбари Гулнора Исматуллаева, Зилол маҳалласидан Дилафруз Икромова, Кимёгар МФЙдан Дилдора Эмилова, "Қалия" МФЙдан Дилноза Ўктамова, "Заргарлик" МФЙдан Мубашира Имомқулова, "Тошлоқ" МФЙдан Холида Муродова, "Ёшлик" МФЙдан Гулмира Суюнова, “Турон” маҳалласидан Мафтуна Тошматова, “Шодлик” МФЙдан Хулкарой Махамадова, "Қассоблик" МФЙдан Хабиба Усмонова, "Жиззахлик" маҳалласидан Санобар Юсуповалар кўрик-танловнинг дастлабки саралаш босқичининг ғолиби деб топилдилар ҳамда партия Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотининг Ташаккурномлари ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Саида Умаралиева

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти

Сайтни янги дизайни ёқдими?