Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 29-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Тожикистонга маҳсулот экспорт қилаётган деновлик тадбиркор “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритди

29.09.2026
30

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан “Халқ билан бирга” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг республика-ҳудудий босқичи ўтказилди.

Термиз шаҳридаги 2-сонли техникумда ташкил этилган тадбирда танловнинг ҳудудий босқичида сараланган 14 нафар иштирокчи ўз фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ва амалга ошираётган лойиҳаларини намойиш қилди.

Танлов якунига кўра, 1-ўрин Денов туманидаги “Муҳсиновлар” оилавий корхонаси раҳбари Мадина Муҳсиновага, 2-ўрин Бойсун туманидаги “Dream Shahrinaz” оилавий корхонаси раҳбари Нилуфар Жўраевага, 3-ўрин эса Шеробод тумани вакили, якка тартибдаги тадбиркор Дилноза Абдурасуловага насиб қилди.

Таъкидлаш керак, ғолиб Мадина Муҳсинованинг таъкидлашича, кўп тармоқли оилавий корхона асосан тикувчилик, шунингдек, қандолатчилик, асаларичилик ва консерва маҳсулотлари тайёрлаш билан шуғулланади. Корхонада ёшларга касб ўргатиш мақсадида ўқув маркази ҳам ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 350 нафар киши иш билан таъминланган, маҳсулотлар Тожикистонга экспорт қилинмоқда. Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Сайтни янги дизайни ёқдими?