Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Тойлоқда ёшлар ўртасида китобхонлик танлови ўтказилди

12.04.2026
354

ЎзЛиДеПнинг "Халқ билан бирга" дастури доирасида Тойлоқ туманида "Амир Темур ҳаёти ва фаолияти билимдони" номли танлов ташкил этилди.

Тадбир Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланиб, ёшларда китобхонликни ошириш, тарихий меросга ҳурмат ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Унда туман раҳбарлари, партия вакиллари, депутатлар ҳамда жамоатчилик иштирок этди.

Сўзга чиққанлар бундай танловлар ёшларнинг билим ва маънавиятини оширишда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.

Танлов якунига кўра: 1-ўринни З. Эсанбоева, 2-ўринни Д. Зойирова ҳамда 3-ўринни М. Қобиловалар эгаллади.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?