Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 06-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Тўқсонбости экинлари аҳоли даромадини оширишга хизмат қилади

06.10.2026
95

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Хоразм вилояти Урганч туманидаги Ғайбу қишлоғида партия электорати бўлган фермерлар ва томорқа ер эгалари билан учрашди. Мулоқотда ердан самарали фойдаланиш, тўқсонбости экинларини кенгайтириш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида тўқсонбости экинларини етиштириш бўйича амалий семинар ҳам ташкил этилди. Унда экинларни тўғри жойлаштириш, ҳудуд шароитига мос навларни танлаш, сувдан тежамкор фойдаланиш ва агротехник тадбирларни сифатли ташкил этиш бўйича тажриба алмашилди.

Хоразм вилоятида 2027 йил ҳосили учун 31,9 минг гектар майдонда тўқсонбости экинларини жойлаштириш режалаштирилган. Бу орқали 312 минг тонна пиёз ва 69 минг тонна саримсоқ етиштириш, ҳосилнинг қарийб 298 минг тоннаси­ни ички бозорга етказиб бериш кўзда тутилмоқда.

Актам Хаитов фермер ва деҳқонларнинг амалий тажрибалари билан танишиб, уларни қийнаётган масалаларни ҳам ўрганди. Жумладан, 1,8 гектар ер майдонининг 30 сотихида тўқсонбости экинларини етиштириб, йилига қарийб 200 миллион сўм даромад олаётган деҳқоннинг тажрибаси эътиборга молик экани қайд этилди. Учрашув якунида тўқсонбости экинларини кенгайтириш, ердан унумли фойдаланиш ва деҳқонлар даромадини ошириш бўйича амалий вазифалар белгилаб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?