Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Тўрақўрғондаги сайёр қабулда 54 та мурожаат жойида ечим топди

06.05.2026
391

Тўрақўрғон тумани Маданият марказида “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида сайёр қабул ташкил этилди. Унда туман ҳокими, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, аҳолидан 100 га яқин мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг 54 таси жойида ҳал этилди, 23 та оилавий низо бўйича эса уйма-уй ўрганиш ва ечим топиш чоралари белгиланди.

Қабул давомида кўтарилган масалаларга аниқ ечимлар берилди. Жумладан, “Еттикон” маҳалласида янги трансформатор ўрнатиш 3 кун ичида амалга оширилиши белгиланди, “Бирлашган” МФЙда 30 та эски электр устунларини алмаштириш ишлари шу куннинг ўзида бошланди. Шунингдек, фуқаро Жамила Азимова 21-сонли техникумга ишга жойлаштирилди, Мухтасар Ҳожиева эса даволаниш ва бепул дори-дармон билан таъминланадиган бўлди.  

Бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларга тезкор ва манзилли ёндашишда самарали механизм эканини кўрсатмоқда. “Халқ билан бирга” дастури орқали ҳар бир мурожаат ортидаги инсон тақдирига эътибор қаратилиб, аҳоли ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?