Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 27-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Тошкент вилоятида аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар танқидий таҳлил қилинди

25.12.2025
129

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Унда депутатлар, соҳавий идоралар раҳбарлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этиб, амалга оширилаётган ишлар ва устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Эшитувда камбағалликка қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналиши экани, аҳоли бандлигини таъминлаш эса конституциявий мажбурият сифатида белгилангани таъкидланди. Тошкент вилоятида бу борада олиб борилаётган ишлар таҳлилий-танқидий руҳда кўриб чиқилиб, ҳар бир оила кесимида манзилли ёндашув жорий этилгани ижобий натижалар бергани қайд этилди.

Маълумотларга кўра, вилоятда камбағаллик даражаси жорий йил бошидаги 8 фоиздан 1 ноябрь ҳолатига 3,6 фоизгача қисқарган. 116 минг оила ўрганилиб, минглаб оилаларга индивидуал хизматлар кўрсатилди, тадбиркорликка жалб этиш, субсидия ва имтиёзли кредитлар орқали аҳоли даромадини ошириш бўйича аниқ механизмлар ишга туширилди.

Эшитув якунида 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифалар белгилаб олинди. O'zLiDeP учун аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш асосий мақсад бўлиб қолмоқда. Бу йўналишда партия депутатлари ва мутасадди идоралар ҳамкорликда манзилли ва тизимли ишларни изчил давом эттиришга келишиб олди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?