Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 07-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи Андижондаги йирик корхоналар фаолиятини ўрганди

26.03.2026
387

Андижон вилоятида O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан саноат корхоналари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда. Жумладан, Андижон туманидаги “Milana” МЧЖ корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва экспорт фаолияти билан яқиндан танишилди. Корхонада 250 нафардан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминлангани унинг ижтимоий аҳамиятини янада оширмоқда.

“Milana” корхонасида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, маҳсулотларнинг барчаси экспортга йўналтирилгани қайд этилди. Ишчи гуруҳ ва корхона раҳбарлари ўртасида маҳсулот сифатини ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ҳамда халқаро бозорда рақобатбардошликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ “Bertus Group” МЧЖ фаолияти билан танишди. Корхонада замонавий технологиялар асосида пенопласт сендвич панеллари ишлаб чиқарилиб, дуал таълим тизими орқали ёшларга амалиёт ўташ ва касб ўрганиш имконияти яратилгани алоҳида эътиборга олинди.

Учрашувлар давомида тадбиркорлар томонидан қатор муаммолар ва таклифлар ҳам билдирилди. Хусусан, лицензия ва сертификатлаш жараёнларини соддалаштириш, экспортни енгиллаштириш, дуал таълимни қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион технологияларни жорий этишдаги тўсиқларни бартараф этиш масалалари кўтарилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?