Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 22-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Тупроққалъада “Бир кунда — 1000 китоб” акцияси ўтказилди

22.10.2026
51

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги “UzAuto Motors” АЖ вилоят филиалида “Бир кунда — 1000 китоб” акцияси ташкил этилди.

Унда O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари — аппарат раҳбари И. Файзуллаев, депутатлар, ёшлар ва партия фаоллари иштирок этди. Тадбир давомида мамлакатимизда китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ёшларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, мутолаани кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Акция доирасида корхона кутубхонасига 120 та китоб совға қилинди. Натижада кутубхона фонди бадиий, илмий ҳамда сиёсий-ҳуқуқий адабиётлар билан бойитилди. Бу ташаббус корхона ходимларининг билимларини ошириш, маънавий дунёсини бойитиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва шахсий ривожланишига кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этади. Учрашувда, шунингдек, китоб мутолаасини оммалаштириш, миллий қадриятларга ҳурматни кучайтириш, медиасаводхонликни ошириш ҳамда ёшларда мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Зеро, китобхонлик инсоннинг дунёқарашини кенгайтиради, тафаккурини бойитади ва маънавий камолотга етаклайди. “Бир кунда — 1000 китоб” каби ташаббуслар орқали корхоналарда мутолаа муҳитини шакллантириш, ёшларни билим олишга рағбатлантириш ва жамиятнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшилмоқда. O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасида амалга оширилаётган бундай ишлар китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш ва маънавиятли, билимли авлодни тарбиялашга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?