Депутат ташаббуси билан “Саманбай”га замонавий SIP кабеллари тортилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Алишер Джуманазаров томонидан сайловчилар мурожаатларини ўрганиш ва уларни жойида ҳал этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, ҳудудларда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида бир қатор аҳоли пунктларида электр таъминоти яхшиланди.
Жумладан, Нукус тумани “Саманбай” ОФЙ ҳудудидаги қатор овулларда электр тармоқларини янгилаш, янги устунлар ўрнатиш ва замонавий SIP кабеллари тортиш ишлари амалга оширилиб, аҳолининг барқарор электр энергиясига бўлган эҳтиёжи таъминланди. Шунингдек, айрим трансформатор пунктлари 2026 йил дастурига киритилиб, электр таъминотини янада яхшилаш бўйича режали ишлар белгилаб олинди.
Мазкур амалий ишлар фуқаролар томонидан ижобий баҳоланиб, миннатдорчилик билдирилмоқда. Депутатнинг сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиб, уларнинг мурожаатларига амалий ечим топишга қаратилган фаолияти ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.