Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи Сурхондарёда аҳоли муаммолари ва иқтисодий ривожланиш масалаларини ўрганяпти

25.03.2026
267

O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроий қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида ўрганиш ишларини бошлади.

Йиғилишда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир устувор вазифалар муҳокама қилинди: давлат-хусусий шерикчилик, қишлоқ ва сув хўжалиги самарадорлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, энергетика, туризм, ҳунармандчилик, саноат ва қурилиш, инвестициялар ва маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, тиббиёт ва таълим сифатини ошириш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Ишчи гуруҳ барча ҳудудларда тадбиркорлар, фермерлар ва аҳоли билан учрашиб, аниқланган муаммолар бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни бартараф этиш чораларини белгилайди.

Мазкур ишлар аҳоли муаммоларини жойида ҳал қилиш ва ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?