Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Учтепада сайёр қабул: 300 дан ортиқ фуқаро иштирок этди

26.06.2026
305

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида сайёр қабул ўтказилди. Унда Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабулда 300 дан ортиқ фуқаро қатнашди. Келиб тушган 150 та мурожаатнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари эса назоратга олиниб, ижроси бўйича масъулларга топширилди.

Қабулдан олдин депутатлар ва партия фаоллари 1000 дан ортиқ хонадон ҳолидан хабар олиб, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз кексаларнинг муаммоларини ўргандилар.

Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ва халқ розилигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?