Asosiy kontentga o‘tish
Жума 18-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Шуманай туманидаги 2 та овулда ичимлик суви таъминоти яхшиланади

17.09.2026
33

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Г. Халмуратова ва O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси департамент раҳбари А. Алимов ҳудудларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш доирасида Шуманай тумани маҳаллаларида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.
Ана шундай мулоқот доирасида “Мамий” маҳалласида 23-сонли мактабга олиб борувчи йўлнинг ҳолати ҳамда “Шор жап” ва “Дийдар” овулларининг ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар жойида ўрганилди. Натижада мактабгача бўлган 1,6 километр йўлга асфальт қопламаси ётқизиш, 6-сон сув тақсимлаш иншоотини реконструкция қилиш ва овулларга 22 километр ичимлик суви тармоғини тортиш бўйича таклифлар билдирилди. “Ақжап” маҳалласида эса 90 ўринли мактабгача таълим муассасасини зарур жиҳозлар билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
Қабул давомида “Бирлешик” маҳалласида ёш тадбиркорлар билан мулоқотда балиқчилик билан шуғулланувчи Айнура Жумабаеванинг фаолиятини кенгайтириш истаги ўрганилди. Унинг ўрдакчилик йўналишидаги тадбиркорлигини ривожлантириш учун грант ажратиш таклифи илгари сурилди. Маҳаллалардаги ўрганишлар йўл, ичимлик суви, таълим, мактабгача таълим ва тадбиркорликка оид масалаларни аҳоли билан бирга аниқлаш ҳамда улар бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш депутатлик фаолиятининг муҳим натижаси бўлаётганини кўрсатмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?