Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Урганч давлат университетида ёшлар билан мулоқот ташкил этилди

08.05.2026
384

Урганч давлат университетида “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ташкил этилган давра суҳбати ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланди. Тадбирда ёшларга мўлжалланган давлат сиёсати, имтиёзли кредитлар, стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда рақамли технологиялар орқали касб эгаллаш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида талаба-ёшлар ўз фикр ва ташаббуслари билан фаол иштирок этиб, бизнесни йўлга қўйиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва меҳнат бозорида рақобатбардошликни ошириш бўйича саволлар билан мурожаат қилишди. Мутахассислар томонидан билдирилган амалий тавсиялар ёшларнинг келгусидаги режаларига янги ғоя ва йўналишлар берди.

Мазкур учрашув ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда мамлакат тараққиётида фаол иштирокини кучайтиришга хизмат қилади. “Халқ билан бирга” дастури доирасидаги бундай мулоқотлар ёшлар билан тизимли ишлашнинг муҳим амалий майдони сифатида ўз самарасини кўрсатмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?