“UzAuto Motors” Хоразм филиалида футбол мусобақаси бўйича ЎзЛиДеП кубоги ўтказилди
“UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиалида ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада ишчи-ходимлар ва ёшлардан тузилган жамоалар спорт руҳи ва ҳамжиҳатлик асосида беллашдилар.
Тадбирда партиянинг аҳолини, айниқса ёшларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш ва спортга жалб қилишга қаратилган ишлари ҳақида маълумот берилди.
Ғолиб ва совриндор жамоаларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Ташкилотчилар таъкидлаганидек, бундай тадбирлар ишчи-ходимларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, спортга қизиқишини ошириш ва иш самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилади.