Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеП илм ва ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш тарафдори

25.09.2024
1202

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди ташвиқоти тадбирлари доирасида 2024 йил 25 сентябрь куни Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги “Китоблар олами” марказида партиядан кўрсатилган номзодлар иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ёзувчи, шоирлар, ёш ижодкорлар, ноширлик ташкилотлари вакиллари ҳамда ёш китобхонлар иштирок этди.

Тадбир доирасида партиянинг сайловолди дастурида маънавият йўналиши бўйича белгиланган вазифалар тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, ноширлик ва матбаа соҳаларини ривожлантириш, улар фаолиятини тартибга солиш, китобхонликни янада ривожлантириш борасида 2019-2023-йиллар давомида жами 10 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, 1 та қонун, 3 та Президент қарори, 6 та Ҳукумат қарори ва фармойиши, 29 та давлат стандарти қабул қилинган.

Ноширлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сони 2020-йилга нисбатан қарийб 3,5 баробарга ошган. Нашриётларнинг 59 таси давлат улушига эга бўлса, 473 та нашриёт хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

ЎзЛиДеП тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қиладиган энг йирик сиёсий куч сифатида хусусий сектордаги нашриётлар фаолиятини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.

Жумладан, бизнес юритишни янада соддалаштириш, 1000 га яқин бюрократик талабларни бекор қилиш, литсензиялар сонини икки бараварга камайтириш, литсензия бекор бўладиган 60 та фаолият учун хабардор қилиш тизимини жорий этиш партиянинг кейинги беш йилликдаги устувор вазифасидир. Шунингдек, солиқ маъмурчилиги тизимини соддалаштириш, барча тадбиркорлар учун солиқ тўлаш борасида адолатли ва тенг шароитлар яратиш каби вазифалар ҳам матбаа соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг манфаатларига хизмат қилади.

Матбаа соҳаси ривожи бевосита матбуот соҳасининг эркинлашувига боғлиқ. Шунинг учун ЎзЛиДеП эркинлик ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш, оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини қатъий кафолатлаш, сўз эркинлигига қарши ҳар қандай уринишларга қарши туриш
ва мустақил нодавлат матбуот тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга ҳам жиддий эътибор қаратмоқда.

Шунингдек, партия вакиллари ва номзодлари янги Ўзбекистонни юксак маданият ва маънавиятга эга бўлган, эркин ва бахтли инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантириш учун бутун куч ва имкониятларини ишга солишини, илм аҳли ва ижодкор зиёлиларга доимий эътибор қаратилиб, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш ишлари давом эттирилишини, 2030 йилга қадар илм-фанга йўналтирилган маблағларнинг улушини 10 баробарга ошириш партия дастурининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланганини таъкидлашди.

Бир сўз билан айтганда, ЎзЛиДеП кейинги беш йиллик учун ўз зиммасига олаётган вазифалар маънавий ҳаётимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Тадбирда иштирокчилар томонидан бир қатор муҳим таклифлар билдирилди. Жумладан, ноширлик ва босма маҳсулотларининг сифати ва тартибини яхшилаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, матбаа соҳаси мутахассисларини тайёрлаш учун махсус ўқув даргоҳларини ташкил этиш, ҳамда китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш бўйича оммавий ахборот воситаларида имтиёзли нархлар жорий этиш каби масалалар илгари сурилди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар бўлажак сайловларда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?