Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Қашқадарёда йил якунига қадар хорижий сайёҳлар оқимини 500 мингга, маҳаллий туристларни 4 миллионга, туризм хизматлари экспорти 100 млн долларга етказилади

15.06.2024
1444

Қашқадарёда йил якунига қадар хорижий сайёҳлар оқимини 500 мингга, маҳаллий туристларни 4 миллионга, туризм хизматлари экспорти 100 млн долларга етказилади

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг O`zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида “Янги туризм йўналишлари, хусусан, туризм қишлоғи, туризм ва гастрономик кўчалар, зиёрат туризми маршрутлари, пляж, сувда ва чўл ҳудудларида дам олиш туризми тармоғини йўлга қўйиш, вилоятда тематик туристик зоналар ва кластерларни яратиш, “Тўсиқсиз туризм”ни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм бош бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, туризм соҳаси бугунги кунда жаҳон иқтисодининг асосий драйверларидан бирига айланиб бормоқда. Сўнгги 3 йилда вилоятда туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда яратилган имкониятлар натижасида жойлаштириш воситалари 81 тадан 327 тага, ўринлар 5 500 тага, туроператорлар сони 34 тага етди. Туризм соҳасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган қиймати 105 млн долларлик 151 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларидан, 93 таси тўлиқ ишга туширилди. Туризм ва ёндош соҳаларида 14 204 та иш ўрни яратилди. 2023 йилда вилоятга 2 млн 109 минг нафар маҳаллий, 222 минг нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюриб, туризм хизматлари экспорти 45 млн долларга етказилди.

7 та туристик тоифадаги транспорт воситалари хизмати йўлга қўйилиб, умумий қиймати 16 млрд сўмлик 4 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали туризм ва ёндош соҳаларда 492 нафар янги иш ўринлари яратилди. 4 июндан сайёҳлар Туркия давлатига авиқатновлар йўлга қўйилади. Шаҳрисабзда туристларни кўпроқ олиб қолишга ундайдиган жозибадор йўналишлар йўқлиги учун сайёҳлар кам келарди. Эндиликда Ҳисорак сув омбори ҳудудида 2 та 20 ўринли катерда саёҳат хизмати ташкил этилиб, янги туризм маршрути яратилиб¸ кунига 300 сайёҳга хизмат кўрсатиладиган бўлди.

Депутатлардан Исмигул Хушмуродова, Исломиддин Аброров ва бошқалар воҳада экотуризмни ривожлантириш яхши самара бериши, аммо Китобда қурилган цемент заводи экологияга қаттиқ таъсир этаётгани, бу ҳақда мутасаддиларнинг лоқайдлиги, ногиронларнинг муқаддам қадамжоларга зиёрат қилиши учун шароит йўқлиги, ички йўлларнинг таъмирталаблиги, воҳага сайёҳларни жалб этиш учун жозибадор йўналишларни кўпайтириш борасидаги ишлар етарли эмаслиги хусусида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?