Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Халқ билан бирга” – аҳоли саломатлиги йўлида муҳим қадам

06.04.2026
502

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиалида учрашув ташкил этилди. Унда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

“Юракка йўл” акцияси доирасида уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганиш, эрта ташхис ва профилактикани кучайтириш режалаштирилган. “Саломатлик сари” акцияси эса кам таъминланган оилаларни дори-дармон билан таъминлаш ва бепул тиббий кўриклар ўтказишни қамраб олади.

Сурхондарёда ўтказилган мазкур тадбир ҳам шу мақсадларга хизмат қилиб, бирламчи тиббий хизмат сифатини ошириш, чекка ҳудудларда тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилди.

Мазкур дастур аҳоли билан бевосита мулоқотни кучайтириш, муаммоларга манзилли ечим топиш ва соғлиқни сақлаш тизимини янада самарали қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?