Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 07-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Юракка йўл” акцияси доирасида қорақалпоғистонлик Гўзал Аллабергеновага тикув машинаси олиб берилди

07.04.2026
384

O'zLiDeP ташаббуси билан Тўрткўл туманида бошланган “Халқ билан бирга” умуммиллий  дастури доирасида аҳоли хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шароити ўрганилмоқда, муаммолари тингланмоқда. “Юракка йўл” акцияси орқали маҳаллалардаги ўнлаб хонадонлар қамраб олиниб, манзилли ёрдам кўрсатилмоқда.

Ташрифлар давомида хотин-қизлар, ёшлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишсизлик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва турмуш шароитига оид масалалар кўтарилди. “Кексаларга меҳр” акцияси доирасида ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат ва дори-дармон етказилди, волонтёрлар эса уй ишларида амалий ёрдам кўрсатишди.

Лойиҳа доирасида қорақалпоғистонлик 4 нафар фуқарога тикув машинаси олиб берилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Назира Мамбетшарипова “Уллубағ” маҳалласида истиқомат қилувчи Машариповлар хонадонига бориб, Гўзал Аллабергенованинг мурожаатини тинглади. Г. Аллабергенова ўзининг кўп йиллардан буён ишсиз эканлиги, тикувчилик маҳоратига эга бўлса-да, зарур жиҳозлар етишмаслиги сабабли фаолият бошлай олмаётганини маълум қилди. Депутат фуқаронинг мурожаатини инобатга олиб, унга янги тикув машинасини олиб берди.

 

Сайтни янги дизайни ёқдими?