Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Халқаро ташкилот ва дипломатик идора вакиллари билан учрашув

23.10.2025
692

22 октябрь куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитовнинг Осиё сиёсий партиялари халқаро конференсияси (ОСПХК) доимий қўмитаси раиси Чон Ый Ён раиси ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Корея томони таклифига кўра амалга оширилди.

Учрашувда шунингдек ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси,  Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва ОСПХК  масъул ходимлари иштирок этишди.

ОСПХК доимий қўмитаси раиси ўз сўзида Ўзбекистоннинг Президент Ш.Мирзиёев бошчилигида давлат ва жамият қурилишида эришган муваффақиятлари, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаларини эътироф этди. Элчи Вон До Ён эса икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари янада мустаҳкамланаётгани, кўп қиррали ҳамкорлик кенгаяётгани хусусида сўз юритди.

Учрашувда меҳмонлар томонидан ОСПХК билан ЎзЛиДеП ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар илгари сурилди.   

ЎзЛиДеП вакиллари самимий эътироф ва дўстона таклифлар учун миннатдорлик билдириб, нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ЎзЛиДеП дастурий мақсадларига мос ва уйғунлигини таъкидладилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?