Халқчил ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда ва амалий таклифлар ҳам илгари сурилмоқда
O'zLiDePнинг навбатдаги Конгрессига тайёргарлик доирасида ҳудудий партия кенгашларининг конференциялари бўлиб ўтди.
Уларда партиямизнинг "Халқ билан бирга" дастури доирасида амалга оширилаётган халқчил ташаббуслар ижроси ҳам муҳокама этилиб, келгуси устувор вазифалар ва электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббуслар ва таклифлар билдирилди.
Айниқса ишбилармонликни қўллаб- қувватлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, инвестицияларни жалб қилиш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда иқтисодий фаолликни ошириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини кўпайтириш каби масалаларга муҳим эътибор қаратилди.
Партия дастурига мувофиқ ёшлар ва хотин-қизларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар ижобий баҳоланиб, глобал ўзгаришлар, сунъий интеллект ва замонавий ахборот ва молиявий технологиялар даврида стратегик вазифалар юзасидан ҳам таклифлар билдирилди.
Шунингдек, жойлардаги муҳокамаларда янги сиёсий Дастурга таклифлар партия фаоллари, депутатлар, тадбиркорлар, фермерлар ва жамоатчилик таклифлари асосида шаклланиши муҳимлиги қайд этилди.
Янгиланаетган дастур Янги Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясига, инсон қадри учун ислоҳотларнинг руҳига мос бўлиши, партиянинг узоқ муддатли мақсадларини амалга оширишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Албатта, бундай амалий ташаббуслар халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.