Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Хива шаҳрида 47 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтди

22.06.2026
285

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Саломатлик сари” лойиҳаси асосида Хива шаҳрида бепул тиббий кўриклар акцияси ташкил этилди.

Акция давомида “Қиёт”, “Бинокор” ва “Гулирайҳон” маҳаллаларида яшовчи 47 нафар хотин-қиз малакали шифокорлар кўригидан ўтди. Улар учун УЗИ, маммография, қон таҳлиллари ҳамда онколог ва гинеколог кўриклари ўтказилди.

Тиббий кўриклар натижасида 8 нафар фуқарога стационар даволаниш учун йўлланма берилди, 16 нафар иштирокчига эса амбулатор даволаниш бўйича тавсиялар тақдим этилди.

Мазкур акция хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришга хизмат қилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?