Asosiy kontentga o‘tish
Жума 03-июл 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Хивада аҳоли муаммоларига жойида ечим топилди

04.06.2026
333

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида сайёр қабул ташкил этилди. Унда 200 нафарга яқин фуқаро иштирок этиб, 74 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг ярмидан ортиғи жойида ҳал этилган бўлса, 31 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва амалий маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабул давомида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 5 нафар эҳтиёжманд оилага маиший техника воситалари топширилди. Жумладан, “Қиёт” маҳалласида яшовчи Моҳира Аллабергановага тикув машинаси берилди ва бу унинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун муҳим имконият яратди.

Тадбирда хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва касб-ҳунарга ўргатиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бундай сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ҳамда халқ билан мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?