Хивада энг яхши ишбилармон аёллар сараланди
Хива шаҳрида O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилган “Ишбилармон аёл–2026” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди. Танловда маҳаллалардан 17 нафар фаол ва ташаббускор тадбиркор аёллар иштирок этиб, ўз бизнес лойиҳалари ва маҳсулотларини тақдим этдилар.
Якунларга кўра, “Farovon Khiva” меҳмонхонаси раҳбари Лола Мирзаева 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, ҳунарманд Мадина Искандарова 2-ўринга, “Мирзабоши ателье” раҳбари Анжела Давлетова эса 3-ўринга муносиб деб топилди.
Танлов хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини намоён этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллаларда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилди. Ғолиб ва иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.