Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 22-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Хивалик 130 нафар фаол ва ташаббускорлар ЎзЛиДеПга аъзо бўлди

24.09.2025
750

Хива шаҳрида ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Фаровон” меҳмонхонасида янги бошланғич партия ташкилоти очилди.

Йиғилишда иштирокчиларга партиянинг сиёсий дастури ва мақсадлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шу билан бирга, мамлакат тараққиётида ЎзЛиДеПнинг ўрни, устувор вазифалари ҳамда жамиятда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, халқ турмуш даражасини ошириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда бошланғич партия ташкилоти фаолиятини замонавий усуллар асосида йўлга қўйиш таклифлари ҳам илгари сурилди. Жумладан, рақамлаштириш орқали фуқаролар мурожаатлари ва таклифларини онлайн қабул қилиш, уларга жавоб бериш учун махсус платформа яратиш, “Очиқ эшиклар куни”ни мунтазам ўтказиш ҳамда янги аъзолар учун ўқув курсларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Партия фаоллари таъкидлаганидек, ҳар бир бошланғич ташкилот маҳаллий даражада ЎзЛиДеПнинг таянч нуқтаси сифатида хизмат қилмоқда. Шу боис янги ташкилотларнинг очилиши нафақат партия учун, балки жамиятда фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга ҳам хизмат қилади.

Тадбир якунида 130 нафардан ортиқ фаол ва ташаббускорлар партия сафларига қўшилди. Уларга ЎзЛиДеП аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?