Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Хивалик фуқароларнинг 60 та мурожаати кўриб чиқилди

04.07.2026
234

O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий лойиҳаси доирасида Хива туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда 120 дан ортиқ фуқаро иштирок этиб, 60 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабул давомида бандлик, уй-жой, коммунал хизматлар, ички йўллар, имтиёзли кредитлар ва электр таъминотига оид масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, бир қатор эҳтиёжманд фуқароларга маиший техника воситалари топширилди, аёллар ва ёшларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича амалий таклифлар илгари сурилди.

Бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш, уларга тезкор ечим топиш ва одамларни қийнаётган масалаларни амалий ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. «Халқ билан бирга» тамойили асосида олиб борилаётган бундай учрашувлар фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?