Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 07-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Хўжайлида 300 га яқин хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди

07.10.2026
74

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасидаги муҳим вазифалардан биридир. Хўжайли туманидаги “Парвоз” МФЙ, “Табан жап” кўчасида истиқомат қилувчи аҳолининг электр таъминотига оид мурожаати ҳам мазкур дастур платформаси орқали депутатлик назоратига олинди. Ҳудуддаги эски трансформаторнинг қуввати мавжуд эҳтиёжга мос келмагани сабабли 300 га яқин хонадонда электр энергияси тез-тез узилиб турган.

Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгаши депутати Айбек Таджимуротов масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда муаммони ўрганиб, масалани Кенгаши сессияси муҳокамасига киритиш бўйича ташаббус кўрсатди. Натижада Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгаши қарори қабул қилиниб, трансформаторни алмаштириш учун маблағ ажратилди.

Қарор ижроси таъминланиб, 5 октябрь куни “Парвоз” МФЙ, “Табан жап” кўчасидаги эски трансформатор янгисига алмаштирилди. Мазкур ҳолат фуқароларни қийнаётган масалаларни жойида ўрганиш, уларни тегишли Кенгаш муҳокамасига олиб чиқиш ва қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш аҳоли турмуш шароитини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?