Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Боғдонда бепул тиббий кўрик ташкил этилди

09.07.2026
338

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастуридаги “Саломатлик сари” акцияси доирасида Фориш туманининг Боғдон маҳалласида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларда яшовчи 30 нафар хотин-қиз тажрибали терапевт, кардиолог, гинеколог ва бошқа мутахассислар кўригидан ўтказилди. Саломатлигида муаммо аниқланган фуқароларга зарур тиббий тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, маҳалла аҳлига соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликнинг инсон саломатлиги учун аҳамияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?