Хонободда депутатлар аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришдаги муаммоларни ҳал этишни талаб қилди
“O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари минбари” лойиҳаси доирасида Хонобод шаҳрида партиянинг депутатлик гуруҳи томонидан навбатдаги назорат эшитуви ўтказилди. Тадбирда аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Эшитувда “Ҳонободшаҳаргаз” бўлими мутасаддиси И.Болтабоев ҳисобот берди. Маълум қилинишича, жорий йилда 0,374 млн м³ табиий газни тежаш кўзда тутилган бўлиб, аҳолига 1124,74 тонна суюлтирилган газ етказиш режасидан 90 фоизи бажарилган. Газ таъминоти белгиланган график асосида амалга оширилаётгани таъкидланди.
Шу билан бирга, депутатлар ҳануз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини қайд этишди. Эшитув якунида мазкур масалалар бўйича аниқ чоралар белгилаш ва тегишли ташкилотларга топшириқлар юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.