Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Хоразмда 200 минг хонадон қамраб олинади

18.04.2026
393

O‘zLiDeP томонидан илгари сурилган “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури Хоразм вилоятида ҳам амалий ҳаракатга айланмоқда. Хива шаҳрида ўтказилган йиғилишда депутатлар, тадбиркорлар ва партия фаоллари иштирокида дастурни жойларда самарали амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Дастур доирасида маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, 200 мингдан ортиқ хонадонларни қамраб олиш, муаммоларни жойида аниқлаб, манзилли ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. Шунингдек, 2 та мобил штаб ташкил этилиб, сайёр қабуллар орқали масалаларни тезкор ҳал қилиш механизми йўлга қўйилмоқда.

Энг муҳими, ушбу жараёнга тадбиркорлар ҳам фаол жалб қилиниб, аҳолига амалий кўмак кўрсатиш имкониятлари кенгаймоқда. Умуман, “Халқ билан бирга” дастури аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш, муаммоларни жойида ҳал этиш ва фуқаролар фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?