Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 28-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Хоразмда туризм инфратузилмасидаги муаммолар танқидий муҳокама қилинди

14.11.2025
360

O’zLiDeP Хоразим вилояти кенгаши депутатлик гуруҳи ташаббуси билан туризмни ривожлантиришга бағишланган жамоатчилик эшитуви ўтказилиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар ва долзарб муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Тадбирда вилоятга келаётган туристлар сони сезиларли ошгани, 2025 йилда хорижий сайёҳлар оқими 2 баробарга кўпайгани маълум қилинди. Туризм объектлари ва хизмат кўрсатувчи субъектлар сони ортиб, янги йўналишлар — зиёрат туризми, экотуризм, ёшлар туризми каби лойиҳалар ҳудудлар кесимида жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, эшитувда туризм соҳасидаги қатор муаммолар танқидий ёндашувда муҳокама қилинди. Хусусан, айрим туристик объектларга олиб борувчи йўлларнинг талаб даражасида эмаслиги, арзон турар-жойлар ва хостеллар етишмаслиги, инфратузилма ва сервис сифатидаги камчиликлар қайд этилди. Транспорт хизматларидаги ноқулайликлар, логистикада қулай ечимларнинг йўқлиги, айрим ҳудудларда туристик хизматларнинг рақобатбардош эмаслиги ҳам эътиборга олинди. Бу ҳолатлар мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилаётгани таъкидланди.

Муҳокамалар давомида соҳани ривожлантиришга қаратилган амалий таклифлар илгари сурилди. Жумладан, хизмат кўрсатиш сифатини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш, рақамли маркетинг ва онлайн тарғиботни кучайтириш, янги инвестицияларни жалб этиш таклиф қилинди. Шунингдек, гид ва экскурсоводлар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш, маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлар учун грант ва субсидиялар йўлга қўйиш, инфратузилмани яхшилаш ва йирик туристик лойиҳаларни самарали молиялаштириш зарурлиги белгилаб берилди. Тадбир иштирокчилари фикрига кўра, ушбу таклифларнинг амалга оширилиши Хоразм туризм салоҳиятини янада юксалтириб, ҳудуднинг иқтисодий ўсишига кучли туртки беради.

Сайтни янги дизайни ёқдими?