Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Хоразмлик ёшларга 83 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди

18.09.2025
790

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-февралдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-62-сон қарорига асосан Алоқабанк томонидан тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 881 нафар ёшларга 83 млрд. 343 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Ушбу маблағлар ҳисобига 1 029 та янги иш ўринлари яратилди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги 669 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Ёшларнинг касб-ҳунарга қизиқишини кучайтириш мақсадида “Устоз АИ” ва “Қизлар академияси” платформалари, хорижий тилларни бепул ўргатиш учун “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси, китобхонлик маданиятини ошириш учун “Мутолаа” дастури амалга татбиқ этилмоқда.

Йиғилишда касб-ҳунар коллежини битирган ёшларни иш билан таъминлашда маҳаллий корхоналар билан ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?