Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Хоразмлик депутатлар тадбиркорларнинг бухгалтерия харажатларининг бир қисмини солиқдан чегириш тартибини қўллаб-қувватлашди

25.05.2026
345

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи иштирокида ўтказилган жамоатчилик эшитувида солиқ сиёсатидаги янгиликлар ва тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар атрофлича муҳокама қилинди. 

Тадбирда вилоят солиқ бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ахборот берилди. Асосий эътибор 2026 йилга мўлжалланган солиқ сиёсати концепцияси доирасидаги ислоҳотларга қаратилди.Муҳокамаларда тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган енгилликлар, яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича чоралар ҳамда солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш масалалари кўтарилди. Айниқса, айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС ва фойда солиғи тизимига ўтаётган тадбиркорлар учун бир йил фойда солиғидан озод этиш, дастлабки даврда жарима қўлланмаслиги ҳамда бухгалтерия харажатларининг бир қисмини солиқдан чегириш каби енгилликлар муҳим қадам сифатида қайд этилди.

Шунингдек, солиқ ҳисоботларини рақамлаштириш ва автоматик шакллантириш тизимини жорий этиш орқали ортиқча қоғозбозликни қисқартириш, кичик бизнес ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш, чекка ҳудудларда тушунтириш ишларини кучайтириш бўйича таклифлар билдирилди. Депутатлар солиқ ислоҳотлари тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, инвестиция жозибадорлигини ошириш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришда муҳим омил бўлишини таъкидладилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?