Asosiy kontentga o‘tish
Жума 03-июл 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ховосда сайёр қабул: 135 та мурожаатнинг 70 таси жойида ҳал этилди

03.06.2026
297

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Ховос туманида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Унда сенатор Покиза Аҳмеджанова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавҳар Олимова, партия ва маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари иштирок этиб, аҳоли мурожаатларини тинглади.

Қабул давомида фуқаролардан 135 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг аксарияти тиббиёт, таълим, электр энергияси, ичимлик суви, газ таъминоти, чиқиндиларни олиб чиқиш ва ижтимоий ёрдам масалаларига оид бўлди. Мурожаатларнинг 70 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, қолганлари бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, ёш мутахассисларни ҳудудга жалб қилиш каби муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Бундай сайёр қабуллар одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва уларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?