Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 27-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ягона Ватан, ягона халқ — ягона мақсад сари

26.08.2026
123

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида O‘zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз” шиори остида маданий-маърифий шоу дастури ташкил этилди.

– Бу каби тадбирлар инсонларда ватанга муҳаббат ва ифтихор туйғусини янада кучайтиради, – деди тадбир иштирокчиси Наргиза Турдибекова. – Зеро, мустақиллик — тинч ва эркин ҳаёт, фарзандлар келажагига ишонч тимсоли.

Шу маънода, “Халқ билан бирга” дастури доирасида ташкил этилаётган маданий-маърифий тадбирлар аҳолини эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш, кексаларга меҳр-эътибор кўрсатиш, ёшларни китобхонликка жалб этиш ва жамиятда ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ягона Ватан ва ягона халқ бўлиб, умумий мақсад сари ҳаракат қилиш эса янги ҳаёт ва фаровон келажакнинг муҳим пойдеворидир.

Тадбир якунида “1 кунда 1000 китоб” акцияси доирасида тадбир иштирокчиларига турли мавзулардаги китоблар тарқатилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?