Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 10-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Ишбилармон аёл – 2026”: янги ғоялар ва катта имкониятлар

10.11.2026
23

Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳрида саралаш босқичларидан ўтган тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизлар Олмалиқ шаҳридаги «Металлурглар» маданият саройида жамланди. Бу ерда O'zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Ишбилармон аёл» кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирокчилар ўз маҳсулотлари ва бизнес лойиҳаларини тақдим этдилар. Кўргазмада тиббиёт, таълим, фермерлик, ҳунармандчилик ва саноат каби турли соҳаларда фаолият юритаётган аёлларнинг ишлари намойиш этилди. Ҳакамлар ҳайъати уларнинг тадбиркорликдаги натижалари, янги иш ўринлари яратиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ташаббуслардаги фаоллигини баҳолади.

Танлов натижаларига кўра, биринчи ўрин «Янгиобод дармон шифо» МЧЖ раҳбари Дилноза Бегматовага насиб этди. Иккинчи ўрин Минура Эшбоева ва Тамара Куккузовага, учинчи ўрин эса Дилноза Мирзабекова ва Гўзал Жалоловага берилди. Шунингдек, бир қатор иштирокчилар турли номинациялар бўйича тақдирланди.

Танлов нафақат фаол тадбиркор аёлларни эътироф этиш, балки улар ўртасида тажриба алмашиш ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун ҳам муҳим майдон бўлди. Лойиҳа хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, ёш ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтисодий ҳаётдаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?