Янги Ўзбекистон тараққиётининг олтин фонди
Давлатимиз раҳбарининг илк имзолаган қонунларидан бири – “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан Тошкент давлат транспорт университетида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг қабул қилиниши тарихи, қонуннинг мазмун-моҳияти, парламентда ёшларнинг ўрни, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳамда хотин-қизларга қаратилган эътибор каби муҳим масалалар муҳокама марказида бўлди.
Ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдириб, уларни амалиётга татбиқ этиш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунида ёшларга оид давлат сиёсатининг кейинги йилларда босқичма-босқич ривожланиши, ёшларнинг жамиятдаги фаол иштироки ва Янги Ўзбекистон тараққиётида уларнинг ўрни алоҳида таъкидланди.