Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 28-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янги таҳрирдаги Конституция: тадбиркор ва фермерлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган нормалар муҳокама этилди

22.11.2025
382

Бош қомусимизнинг 33 йиллигини кенг ва муносиб нишонлаш мақсадида Президентимиз томонидан қабул қилинган" Ўзбекистон Республикаси Конституция кунига тайёргарлик кўриш ва байрамни ўтказиш тўғрисида"ги фармойиш ижроси доирасида мамлакатимиз бўйлаб кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Хушвақт Хаитов, партия масъуллари, илғор фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳасининг юристлари иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари томонидан янги таҳрирдаги Конституцияда инсон қадрини юксалтириш, тадбиркор ва фермерлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган асосий нормалар хусусида атрофлича фикрлар билдирилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий кафолатлар, фаолиятни янада эркин ва самарали юритиш имкониятлари батафсил тушунтирилди.

Давра суҳбатида Бош қомусимизда партия электорати бўлган тадбиркор, ишбилармон, фермерларнинг хусусий мулкка эга бўлишлиги ва мулк дахлсизлиги таъминланиши белгилаб қўйилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Таъкидланганидек, Конституциямизда мужассам бўлган ушбу ҳуқуқий асослар фермерлар ва тадбиркорлар фаолияти учун мустаҳкам ҳимоя ва кенг имкониятлар яратмоқда. Бош Қомусимизда белгиланган инсон қадри, эркинлик ва адолат тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш юрт тараққиётининг муҳим омили эканлиги қайд этилди.

Тадбир сўнгида Конституциямиз 33 йиллигини мамлакатимиз бўйлаб юқори савияда нишонлаш, унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, турли маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил қилиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?