Asosiy kontentga o‘tish
Жума 03-июл 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгибозорда “Бир кунда — 1000 китоб” акцияси ўтказилди

03.06.2026
363

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган “Бир кунда — 1000 китоб” акцияси асосида Янгибозор тумани Ахборот-ресурс марказида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими вакиллари, партия фаоллари, депутатлар, хотин-қизлар ҳамда ёшлар иштирок этиб, мамлакатимизда китобхонлик маданиятини ривожлантириш, хотин-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ва маънавий тарбияни кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр алмашдилар.

Учрашув давомида кутубхона фонди бадиий, илмий ҳамда сиёсий-ҳуқуқий адабиётлар билан бойитилди. Совға қилинган китоблар хотин-қизлар ва ёшларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларда мутолаага бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади.

Тадбирда миллий адабиётимиз ва маънавий меросимизни тарғиб қилиш, ёш авлод қалбида миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, медиасаводхонликни ошириш, ахборот хуружларига қарши мустаҳкам билим ва мустақил фикр билан ёндашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?