Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Яширин” иқтисодиёт улуши камайтирилади

16.09.2025
502

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузаси муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашга устувор аҳамият қаратилиб, жамиятда ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш борасида улкан ишлар қилинди. Хусусан, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари яратилди.

Шунингдек, давлат харидлари махсус ахборот порталида товар (иш, хизмат)ларнинг нархларини жамоатчилик учун шаффофлиги таъминланди. Давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш бўйича масофавий мониторинг қилиш тартиби, давлат харидларида ягона етказиб берувчилар реестрига киритишнинг маъмурий регламенти, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликка масъул ходимларини ўқитишга мўлжалланган “E-learning” таълим платформа (data.anticorruption.uz) ишга туширилди.

Давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқаришга оид фаолиятини рақамлаштириш ахборот тизими (hrm.argos.uz) йўлга қўйилди.

Фракция аъзолари Агентлик томонидан амалга оширилган ижобий ишларни юқори баҳолаб, ушбу соҳада тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ва эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар борлигини қайд этдилар. Жумладан, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги қонунда белгиланган талаблар тўлиқ ижро этилмасдан қолаётгани танқид қилинди.

Муҳокамалар давомида депутатлар аниқланган масалаларни ҳал этиш бўйича қатор таклифлар берди. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?