“Яхшилик марафони” болажонларга қувонч улашди
Наманган туманида “Халқ билан бирга” дастури доирасида “Яхшилик марафони” хайрия акцияси ташкил этилди.
Тадбир “Меҳрли нурлар” кундузги парвариш хизматида тарбияланаётган болажонлар иштирокида ўтказилди. Депутатлар, партия фаоллари ва ёшлар болалар ҳолидан хабар олиб, улар билан самимий мулоқот қилди.
Акция давомида болажонларга турли совғалар топширилиб, уларнинг қувончига шерик бўлинди. Тадбир меҳр-оқибат ва инсонпарварлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Бундай хайрли ташаббуслар ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш ва инсон қадрини улуғлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.